Германия 2022 йилгача барча атом станцияларини ёпади - АЭС, ядровий энергия

Фото муаллифлик ?у?у?и THOMAS FREY/Getty Images
Image caption ?тган август ойида Кобленз ша?ри я?инидаги Мюл?айм Кейрли? атом станциясининг совитувчи минораси бузиб ташланди

Германия янги йилга ?тар кечасида "Филиппсбург 2" атом станциясини ёпди. Бу ?а?ида Рейтерс ва немис матбуоти хабар тар?атди.

Германия келгуси икки йил ичида ?олган олтита атом станциясини ?ам ёпишни режалаяпти.

?укумат 2011 йилда Япониянинг Фукусима ядровий фожиаси ортидан 17та реакторини ёпишга ?арор ?илганди.

Цунами о?ими остида ?олган Фукусима атом станциясидаги фалокат 1986 йилда Совет Украинасида юз берган Чернобил фожиасидан бери энг катта ядровий фожиа б?лган.

"?ар бир атом станциясининг ёпилиши хавфли атом энергиясига ?арши олиб борилган ?нлаб йиллик курашнинг муваффа?иятли натижасидир", - деб айтди Германиянинг Табиатни му?офаза ?илиш федерацияси (БУНД) ра?бари Олаф Брандт.

Ма?аллий энергия компанияси EnBW Германия жануби-?арбидаги Карслруе ша?ри я?инида жойлашган "Филиппсбург 2" атом станцияси 31 декабрь куни кечки 7:00да тармо?дан узилганини эълон ?илди.

2020 йилда "Филиппсбург 2"нинг икки совитувчи минораси бузилиши режаланган. АЭСнинг буткул бузилиши учун 15 йилгача муддат керак б?лади.

Унга ??шни "Филиппсбург 1" 2011 йилда ёпилганидан бери ?али ?ам демонтаж ?илинмо?да. Демонтаж ишлари EnBW томонидан 7,5 миллиард еврога тушиши айтилган.

Охирги бир неча йил мобайнида Германияда атом станциялари ёпилиши ва ?айта тикланувчи манбалардан электр энергияси олиниши ?сиши билан атом энергиясини ишлаб чи?ариш к?лами камайган.

2019 йил январида Германия углерод чи?индиларини камайтириш илинжида к?мир ё?увчи станцияларни ?ам бос?ичма-бос?ич ёпиш режасини та?дим ?илди.

Режага к?ра, 2038 йилгача Германиядаги 84та к?мир ё?увчи энергия станцияларининг барчаси ёпилади.

Путин Тошкентда: АЭС ёки Мирзиёев "Россия та?дидидан ??р?майди"ми?

?збекистон Тошкент: АЭС ?урилади, атомчиларни Россия тайёрлайди

?збекистон Россия АЭСини ?урмаса нима б?лади?

BBCUZBEK.COM билан Telegram ор?али +44 7858860002 номери билан бо?ланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek