Коронавирус: ?ир?изистонда уч кишида вирус борлиги ани?ланди

Коронавирусга чалинганлар олти кун аввал Умра зиёратидан ?айтиб, уйларида шифокорлар назоратида б?лгани айтилмо?да.

Бу ?а?да ?ир?изистон Со?ли?ни са?лаш визири Космосбек Чолпонбаев Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум ?илди.

"Саудия Арабистонига бориб келган уч фу?аро ани?ланди. Бу давлат биздаги категорияга кирмаган. Улар 12-мартда Шаржадан ?ир?изистонга келишган. Анализлари олиниб, уйларида шифокорлар назоратидан б?лишган. 16-март куни уларнинг бири, Жалолобод вилоятидаги Сузо? тумани яшовчисининг тана ?арорати к?тарилган. Анализ натижалари у ва яна икки кишида коронавирусни к?рсатди", - дейди вазир.

Унинг с?зларига к?ра, ?озирда коронавирусга чалинганлар махсус кузатув остида са?ланмо?да. Беморлар 70, 62 ва 43 ёшдаги инсонлар.

Улар билан 12-март куни Умра сафаридан ?ир?изистонга Кувейтдан Шаржа-Бишкек й?налишида учиб келган 135 одамнинг 90 нафари ?ам карантинга олинган. ?олган 45 нафарини излаш ва ани?лаш ишлари олиб борилаётгани айтилмо?да.

?ир?изистон Мусулмонлар идораси одамларни Умра сафарига бориши учун муфтиятнинг рухсати керак эмаслиги, уларни олиб-бориб келиш билан ?усусий туристик фирмалар шу?улланишини ва диний идора уларнинг ишига ?онунан аралаша олмаслигини маълум ?илди.

"Умра - бу кичик хаж амали. Бу идобатни адо этиш учун у ерда 15 кун б?лишади. Демак, зиёратчиларимиз 12-мартда ?айтиб келишган б?лса, тахминан 25-26 февралда кетишган. Саудия Арабистони эса 27-феврал куни давлатга киришни таъ?и?лади. Биз ?озир одамлар ?айси туристик фирма ор?али кетганини ани?лаяпмиз", - деган муфтият матбуот котиби Мас?ат Атабаев ма?аллий нашрларга берган интервьюсида.

Коронавирус ани?ланган Жалолобод вилоятининг Сузо? туманида фав?улотда ?олат эълон ?илинган.

Сузо? тумани ?окими Эрмек Омошевнинг с?зларига к?ра, фу?аровий са?ланиш комиссиясининг ?арорига к?ра, туман ?удудида биологик-ижтимоий мазмундаги фав?улотда холат эълон ?илинган. Унга к?ра, Благовешенка ва Б?стон ?ишло?ларидаги оилаларни ?заро ?атновига чеклов ??йилиб, туман б?йича т?й ?илиш ва йи?илишлар ?тказиш та?и?ланди.

Коронавирус ва?имаси: ?ир?изистонда ози?-ов?ат нархи ошмо?да, мактаб ва ОТМ ёпилган

Коронавирус: Америкада вирусга ?арши илк вакцина синовдан ?тказилмо?да

?ир?изстон Ж???р?у Кенгаши депутатлари ?ам коронавирусни янада кенг тар?алишини олдини олиш ма?садида републикада зудлик билан фав?улотда холат эълон ?илиш кераклигини таклиф ?илмо?да.