Четдаги ?збеклар нимадан хавотирда? - Мирзиёев даври ?збекистони ва сайлов

Сайлов

Мирзиёев даври ?збекистони ва сайлов: Четдаги ?збеклар нимадан хавотирда? Шу беш йилда парламентнинг ишига ?араб ё уч?унланган умидлар аланга олади, ё ?али-бери ?айта ёнмас б?либ с?нади, демо?да улардан бири.

Бош?асининг айтишича, партия ва номзодларнинг орасида ?а?и?ий фикр лидерлари, юзада турган муаммоларнинг ани? ечимларини таклиф ?ила оладиган ?а?и?ий со?а мутахассисларини к?ришни кутган. Аммо умидлари ?зини о?ламаган.

"Дебатлар ва мунозаралардан шуни тушундимки, партиялар нафа?ат тизимли ишлаш, балки номзодларни ягона ?оя атрофида бирлаштириб, со?лом ра?обатни олиб боришга ?ам ?али ?одир эмас экан...", - дейди, жумладан, Россиядаги су?батдошимиз:

?тказиб юборинг YouTube пост , 1
Видео тагс?зи, Ого?лантириш:Учинчи манба материалида реклама б?лиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Германиядан бош?а бир су?батдошимизга к?ра, партиялар номзодларининг ижтимоий муло?от тармо?ларидаги тар?ибот-ташви?от ишлари бошида, т??риси, ?зига эриш туюлган, бироз бачканаликдек к?ринган.

"Чунки бундай катта ваъдалар бергандан кейин, ?ша ишларни бажариш ?ам керак-да!", - дейди у.

Би-би-си ?збек хизмати Россия, Германия ва Туркиядаги айрим ?збеклар билан бо?ланди.

Уларнинг бу сайловларга б?лган ?изи?ишлари ва ундан кутаётган умидлари билан ?изи?ди.

Тарихий экани айтилаётган бу галги парламент сайлови шу йилнинг 22 декабрь кунига режаланган.

Бу - Президент Шавкат Мирзиёев ?удратга келиши ортидан уюштирилаётган илк парламент сайлови б?лади.

Бу галги сайловда муста?ил ?збекистон тарихида кузатилмаган бир сонда - 311 нафар хотин-?из парламентдаги ?ринлар учун беллашади.

Худди шу манзарада шуни ?ам ало?ида ?айд этиш жоизки, ?збекистон а?олисининг ярмидан к?про?ини айнан хотин-?излар ташкил этади.

Бугун турли иш, юмуш ва та?сил билан дунёнинг турли давлатларида б?лган ?збекистонлик хотин-?изларнинг сонлари эса, бир неча юз мингга етади.

Четда ме?нат му?ожирлигида банд энг к?п - ярим миллионга я?ин ?збекистонлик хотин-?из Россия ?исобига т??ри келади.

Ижтимоийси б?ладими, сиёсий, и?тисодий ёки маишийси - бугун улар ?збекистонда т??наш келиб турган муаммолар ?ам озмунчани ташкил этмайди.

Бош?а томондан, бу йилги парламент сайлови янги ?збекистоннинг Президенти Шавкат Мирзиёев айнан хотин-?излар масаласини давлат сиёсати даражасига к?тарган бир шароитда б?либ ?тади.

Зарнигор Омониллаева, фаол, Россия

Зарнигор Омониллаева: Бу сафарги сайловга ?изи?ишим депутатларнинг дебат ва мунозараларда билдирган кескин фикрлари ва блогерларнинг партия вакиллари билан б?лган торшувли ба?с-мунозаралари билан ?изи?ишимни тортди. Депутатларнинг чи?ишларида й?л ??йган ??пол хатолари, резонанс уй?отган фикрлар, жамиятнинг реакцияси, ди??атли назорати эътиборимни тортди. Чунки яхшими, ёмонми - тар?ибот кампаниясининг садоси сезилди.

Би-би-си: Бу йилги парламент сайловларидан ?андай ?згаришлар кутаяпсиз? ?андай ?згаришларга умид ?илаяпсиз?

Зарнигор Омониллаева: Т??риси, жамиятнинг фаоллиги, ошкоралик сиёсати ?тказилаётгани ва сайловга хал?аро ми?ёсда эътибор ?аратилаётганини ?исобга олиб, партия ва номзодларнинг орасида ?а?и?ий фикр лидерлари, юзада турган муаммоларнинг ани? ечимларини таклиф ?ила оладиган ?а?и?ий со?а мутахассисларини к?ришни кутган эдим. Бунга ??шимча, ?тган йиллар давомида бир талай муаммоларнинг кескин о?ибатларига фа?ат ?збекистон ёки ??шни давлатлар эмас, бутун дунё ?амжамияти гуво? б?лди. Шундай вазиятда партиялар ?з номзодлари билан ягона тизимли таклифлар билан чи?ишларини кутгандим. Чунки муаммолар орасида ечими ?ам аён б?либ турганлари к?п. Масалан, миграция, су?урта, со?ли?ни са?лаш, таълим, экология й?налишларидаги муаммоларнинг ечимини ?еч кимни кутмай, тадби? ?илиш мумкин. Шунинг учун ?ам партиялар ягона тизимли ёндашув билан сало?иятли, фикр лидерларини номзод ?илиб к?рсатишларини кутгандим. Ундай б?лмади. Дебатлар ва мунозаралардан шуни тушундимки, партиялар нафа?ат тизимли ишлаш, балки номзодларни ягона ?оя атрофида бирлаштириб, со?лом ра?обатни олиб боришга ?ам ?али ?одир эмас экан. Бундай асосий ва ?йлаб ?араганда, табиий нарсаларни ?илолмаган партияларнинг номзодларидан ани? ечим таклиф ?илишларини кутиш ?ам нот??ри. Жамоатчилик билан ишлаш, тар?иботга ?али тайёр эмас экан. Лекин аёл номзодларнинг сони ошишини кутгандим, к?риб турганимиздек, аёллар сони ?тган сафарги сайловдан к?ра 10百分比 га к?п. Бу - яхши, деб ?йлайман. Би-би-си: Хотин-?из депутатликка номзодлар борасидаги фикрингиз? Бугун уларнинг ??лларидан нима кела олади? Улар ?андайдир ?згаришлар ?ила олишига к?зингиз етаяптими?

Зарнигор Омониллаева: Аёл номзодларнинг ёшлари турлича, бу, менимча, яхши. Лекин айтиб ?тганимдек, к?зга к?ринган, фикр лидери б?лган, жамият с?зининг юки бор б?лган номзодлар й??. Аслида, бундай сайловларда жамиятда к?нгилли ишлари билан маш?ур б?лган ва маълум бир со?анинг ривожига ?зининг хиссасини ??шаётган аёл номзодлар б?лганда яхши б?ларди. Масалан, аёлларга нисбатан жинсий тажовуз, з?равонлик муаммолари, ме?нат ?у?у?ларининг поймол б?лиши каби муаммолар билан курашаётган номзодлар б?либ, ?зининг таклифлари билан сайловда ?атнашганларида, яхши б?ларди, лекин ундай эмас. Устига, 30 ноябрь ёки 14 декабрдаги теле-дебатларга ?ам эътибор берсак, аёл номзодлар мунозараларда иштирок этиш учун минбарни эгалламаган. Фа?ат эркаклар. Бу аёл мутахассислар кам дегани эмас, албатта. Тар?ибот масаласида ?зЛиДепнинг, адашмасам, тошкентлик номзодлари эътиборимни тортди. Депутатликка номзод б?лган аёл тиббиёт со?асида а?лли хизмат ва хусусий тиббий муассасаларнинг фаолиятини давлатники билан бирга исло? ?илиш борасида вазифаларни олдига ??йганини гапирган. Шу таклифи менга ё?ди ва ани? муаммонинг ани? ечими таклиф ?илинаётганини к?рдим. Афсуски, бу юзлаб аёл номзодлар орасида биргина намунали мисол, бош?асини к?рмадим. Шунинг учун аёллар ?андайдир ?згаришларни бошлай оладими, деган саволга аёлларнинг малакасини ?исобга олмай, жавоб беролмайман. Номзодларнинг орасида таниганларимиз й??. Шунинг учун муаммоларни еча олишларига шуб?ам бор.

Би-би-си: С?з айнан ?збекистонлик хотин-?излар ?а?ида кетганда, б?лажак номзодлар уларнинг айнан ?андай муаммоларига эътибор ?аратишлари керак, дейсиз?

Зарнигор Омониллаева: Б?лажак номзодлар ?з мутахассисликлари доирасида аёлларнинг муаммоларини аввал та?лил ?илиб, асл вазият билан танишиб чи?иши керак. Жамият фикрини ?рганиши керак. Кейин шундан келиб чи?иб, ?айси муаммоларнинг долзарблиги ани?ланади. Аслида, буларни сайловгача ?тказиб, сайлов ва?ти хулосаларга ?араб, ечим таклиф ?илишлари керак эди. Ундай б?лмади. Таш?и миграцияга кетган аёлларнинг муаммоларини жуда яхши биламан. Ундан таш?ари, суд тизимида оиладаги з?равонлик ?урбонига айланган аёлларнинг ?имояси й??. Бундай аёлларни жамиятда му?офаза ?иладиган, з?равондан самарали сепарация ?иладиган механизмлар й??. Ажрашиш тартиби ?ам бундай аёлларни янада ?ийнаб ??яди. Чунки ??ли синиб турган аёл 6 ойдан камида 1 йилгача ажрим ?арорини кутишга мажбур. Ёки умуман ажрашиш тартиби жуда саёз ?йланган. Айтайлик, эр-хотинга 6 ой му?лат берилди, дейлик. Лекин уларнинг ярашишлари учун ?еч нарса ?илинмайди. Иккиси ?зи билганча бир-бирини топиб, ярашиб олсин. Аслида яраштириш ма?садида уларнинг муаммоларини ?рганиб, иккисининг ?ам психологик ?олатлари устида ишлайдиган механизм б?лиш керак. Худди бир мактабдагидек дастур б?лса. Психолог билан эр-хотин шу?улланса, мутахассиснинг хулосаси билан яраштириш амалиёти й?лга ??йилса, умуман бош?ача б?ларди ?аммаси. Лекин бизда ?йлаб, исло? ?илишдан к?ра, та?и?лаб ёки аввалдан гумон ?илиш тартибида иш к?рилади. Шунинг учун бу тизимда аёл номзодлар ?еч б?лмаганда, муаммонинг хориждаги ечимлари билан таниш б?лишганида, уларнинг самарали фаолиятига ишонч билдирган б?лардим. ?озир эса асосий ур?у сонда б?либ ?олгандек, номзодларнинг сифатли фаолият олиб бора олишида эмас.

?тказиб юборинг YouTube пост , 2
Видео тагс?зи, Ого?лантириш:Учинчи манба материалида реклама б?лиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

?улкар Нор?обилова, журналист, Германия

Би-би-си: Тарихийси, деб айтилаётган бу йилги парламент сайловлари бир ?збекистонлик хотин-?из сифатида сизда ?анчалик ?изи?иш уй?отди?

?улкар Нор?обилова: Бу йилги сайловлар ?ар доимгидан бош?ача. Партиялар номзодларининг ижтимоий муло?от тармо?ларидаги тар?ибот-ташви?от ишлари бошида, т??риси, менга эриш, бироз бачканаликдек туюлди. Чунки бундай катта ваъдалар бергандан кейин, ?ша ишларни бажариш ?ам керак-да! Партия вакилларининг ?ай?ири? билан к?чаларда юриши кулгули туюлса-да, бу демократия ?збекистонда аста-секин оё??а тураётгани, одимлаётганини билдиради. Олдинлари шу ?ам й?? эди. Шунунг учун ?ам, буни бир ижобий ?адам сифатида ?абул ?илдим.

?улкар Нор?обилова: Номзодларнинг борган сари фаоллашуви, телевидение ор?али дебатлари менга маъ?ул келаяпти. Гарчанд мен бу депутатлардан к?п янгилик кутмаётган б?лсам-да...Аммо мен уларга ишонч билдираман. Яъни, улар соби? депутатлар каби фа?ат ??л к?тариб овоз бериш ёки Олий Мажлисда, кенгашларда ви?ор билан ?тириш учунгина боришмасин. Бераётган ваъдаларининг, ?еч б?лмаса, ?ндан бирини бажара олишса ?ам, катта гап.

?улкар Нор?обилова: Шу ?ринда бундан 23 йил олдин бир танишимизнинг вилоят кенгаши депутатлиги учун сайловда курашганини эсладим. У ?ам аёл киши, оддий ??итувчи эди. Унинг ра?иби эса номдор корхона ра?бари эди. ?атто сайловдан олдин келиб, опага катта пул таклиф ?илди. Аммо ??итувчи аёл рад этганди. Охири нима б?лди, дерсиз?...Корхона ра?бари сайлов участкаларини "сотиб" олди. Бир неча кун олдин сайлов участкаларида сайловчиларга ун, шакар ва шу каби ози?-ов?ат ма?сулотлари тар?атилди. Бу ?анчалик ?онунга зид, билмадим, лекин одамлар жон, деб келиб, корхона ра?бари учун овоз беришди. Бундан таш?ари, сайлов ?утиси минг ??ри?ланмасин, к?зни шам?алат ?илиб, 300 та овоз бериш вара?аси ?утига ташлаб юборилди. Бу йил ?ам шундай б?лмаслигига ?еч ким кафолат бера олмайди.

?улкар Нор?обилова: Аммо озгина б?лса ?ам аввалгидан к?ра умид бор.

?улкар Нор?обилова: Депутатликкка номзодлар орасида хотин-?изларнинг к?плиги бу - яхши. Аммо улар фа?ат бир ???ирчо? сифатида к?рилмасликлари, ?а?и?ий номзод б?лишларини истар эдим. Афсуски, бундайлар жуда кам. Улар, балки, катта лавозимда ?тирган эркак номзодларни енга олмаслар, аммо ?озирги эркинликдан умид ?илиб айтаманки, агар, хотин-?излар депутат б?лишса, улар к?про? аёллар ?аёти, болалар бо?чаларидаги ?олат, шарт-шароит ва шу каби, ижтимоий а?волга ди??ат ?артадилар, деб умид ?иламан.

?тказиб юборинг YouTube пост , 3
Видео тагс?зи, Ого?лантириш:Учинчи манба материалида реклама б?лиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

?збекистонлик зиёли аёл, Туркия

?збекистонлик зиёли аёл: Бошида бу йилги парламент сайловлари учун сайловолди кампаниясини, т??риси, ишончсизлик билан кузата бошладим. Умуман олганда, неча йиллардирки, парламент ва депутатларимизга нисбатан ишончсизлик кучлидир. Парламентнинг кучига, ?а?и?атдан ?ам бирор нарсани ?згартира олишига ишонмайди одамларимиз. Бунга ?арамай, бу йилги сайловолди жараёни олдингиларидан анча фар?ли ?тгани ?ам сир эмас. Дебатлар, ижтимоий тармо?ларда партияларнинг жонланиши, т??ридан-т??ри эфирларда чи?ишлар... Олдинлари фа?атгина партияларимизнинг номларини билган б?лсак, бу сафар партия лидерлари ва баъзи депутатликка номзодларни ?ам танидик. Бу, айни?са бизга ?хшаб сайловолди жараёнини чет элдан - ижтимоий тармо?лар ор?али кузатувчилар учун ??л келди.

?збекистонлик зиёли аёл: Бу жонланиш бир тарафдан хурсанд ?илса, бош?а томондан, баъзи партия ра?барларимиз, депутатликка номзодларимизнинг фикрлари ?афсалани пир ?илиб турди (ХДП раисининг оила бюджети ?а?идаги, Миллий Тикланиш партияси раисининг ?зини ?урмат ?илганлар ?а?идаги, Экологик партия вакилининг вилоятдан пойтахтга келувчилар ?а?идаги фикрларига ?хшаш). Жонли эфирларда блогерлар тарафидан берилган конкрет саволларга олиб ?очиш, гапни айлантириш, олдиндан тайёрланган шаблон жавоблар билан жавоб бериш каби ?олатлар, дебатларнинг дебат эмас, хал? сайли, байрамдек ?тказилгани бироз жи?имга ?ам тегди. Х?жак?рсинга ?илингандай.

?збекистонлик зиёли аёл: Бунга ?арамай, бу сайловда ?атнашмаслик фикрим сайлов я?инлашган сари ?згарганини ?ам айтмо?чиман. Партиялар ва номзодлар жонланганининг ?зи катта гап. Олдинги депутатларимизнинг орасида Расул Кушербаевдай депутатларнинг б?лиши - депутатлар ?ам оз б?лса-да, бир нарсаларни ?згартира оларкан, овозини эшиттира оларкан, деган фикрни уй?отди. Сайланажак парламентдан жуда катта ?згаришлар кутмаяпман. Фа?ат, орти? Ватанимнинг равна?и учун ?зим ?ам масъул эканлигимни, сайлов ?у?у?имдан фойдаланиб, энг яхши дастури билан ?а?и?атдан ?ам бирор нарсаларни ?згартиришга интилган, хал?нинг яшаш шароитини яхшилашга бел бо?лаган, жасур, ?з фикрига эга депутатларни сайласак, оз-оздан тара??ий эта олишимга ишонч хосил б?лди.

?збекистонлик зиёли аёл: Бу сайловда аёл номзодларимизнинг ?ам к?пайгани ?увонарли ?олатдир. Фа?ат аёлларимизнинг парламентда у ?адар кучли б?лишларига ишонмайман. Буна?а ишончнинг пайдо бо`лишида балки бир-икки аёл депутатимизнинг о`зини ко`рсатиши, тармо?ларда актив бо`лиши, овозини эшиттириши керакдир. Хозирги пайт биргина инсоннинг сай ?аракати о`чиб бораётган умидни ?айта оловланишига етар экан.

?збекистонлик зиёли аёл: Чет элдаги бир сайловчи сифатида шуни ?ам айтишим керакки, биз хориждагилар номзодларимизни к?р-к?рона сайлаймиз. ?зларини бевосита к?риш, танишиш имконига эга эмасмиз. Номзодлар ?зларини таништириш учун бу ерга келиши шарт эмас, ?озир интернет ва технологиялар даври. Хориждаги сайловчиларга интернет, ижтимоий тармо?лар ор?али етишиш жуда осон. ?зим ?изи??аним учун консулхона вакиллари ор?али бу ердан сайланадиган номзодларимизнинг ?ис?а таржимаи ?оли ва сайловолди дастури билан таниша олдим. Сайловга фа?атгина шу маълумотларга ишониб ?атнашишга мажбурман. Эътиборимни тортган хусус, фа?ат биргина номзод хориждаги юртдошларнинг ?онуний манфаатларини ?имоя ?илишни дастурига киритибди. Ахир, ?збекистон ахолисининг катта ?исми чет элда-ку. Номзодларни яхширо? танишни, партияларимизнинг мана шу даврдаги жонлиликларини фа?ат сайлов олдидан эмас, доимо са?лашларини жуда хо?лардим.

?збекистонлик зиёли аёл: Янги парламентимиздан авваламбор хал? дарди билан ёнишларини илтимос ?илардим. ?ишло?ларда шароитнинг яхшиланиши, газ ва электр муаммосига бар?ам бериш й?лида жонбозликни, таълим борасида фойдали тадбирлар, аёлларнинг жамиятдаги ?ринларини к?тариш, уларнинг ?а?ларини ?имоя ?илиш борасида саъй-?аракатлар, ишсизлик ва ижтимоий ?имоя, хориждаги ватандошларнинг ?у?у?ларини ?имоя ?илиш й?лида жонбозликни кутиб ?оламан. Бу сайлов кейинги сайловлар учун бир лакмус ?о?ози б?лишига ишонаман. Шу беш йилда парламентнинг ишига ?араб ё уч?унланган умидлар аланга олади, ё ?али-бери ?айта ёнмас б?либ с?нади.

Би-би-си: Бугун ушбу туркумдаги ма?ола ва видеолав?аларимизнинг с?нггисини эътиборингизга ?авола этамиз.

Улар билан веб са?ифамиз - bbcuzbek.com ва ижтимоий муло?от тармо?ларидаги са?ифаларимизда танишишингиз мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram ор?али +44 7858860002 номери билан бо?ланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek