Каримовдан кейинги даврлар: ?збек-тожик чегараси миналардан тозаланди

ра?мон Фото муаллифлик ?у?у?и President.tj

?збекистон расмийларининг билдиришларича, ?збекистон ва Тожикистон ?ртасидаги чегараларга ?рнатилган пиёдаларга ?арши миналар бутунлай тозаланди. Бу борада уларга таянган ?олда Тожикистон ?у?у?-тартибот мулозимлари хабар беришди. Уларнинг айтишларича, миналар ?збекистоннинг ?з кучи ва воситалари билан тозаланган.

Миналар фа?ат ?збекистон томонига ??йилгани айтилгани ?олда Тожикистон томонининг мина тозаловчи мутахассислар билан ёрдам бериш таклифи рад этилган.

?збекистон ва Тожикистон чегараларига ?рнатилган миналар тозаланиши масаласи аввало Душанбеда, ?збекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистон Президенти Эмомали Ра?мон билан учрашуви пайтида к?тарилган эди. Абдулла Ариповнинг Тожикистон пойтахтига расмий сафари Ислом Каримов дунёдан ?тгандан с?нг амалга оширилди.

2018 йил мартида ?збекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ?илган биринчи давлат сафари чо?ида Тожикистон Президенти Эмомали Ра?мон билан учрашар экан, яна чегараларни минадан тозалаш масаласига ?айтилди. Икки ??шни мамлакат ра?барлари 2019 йил охиригача чегараларни миналардан тозалаш ишларини тугатишга келишадилар.

Оддий тожикистонликлар, айни?са ?збекистон билан чегарада яшаётган кишилар чегараларни минадан тозалангани ?а?идаги хабарни ?увонч билан кутиб олишди.

- Бу янгилик янги - 2020 йилнинг дастлабки кунларидаги фа?ат мени эмас, барча ?ам?ишло?ларим учун таърифлаб б?лмас хушхабар б?лди, — деди Исфара туманининг Лаккон ?ишло?ида яшайдиган ??итувчи Нодира Отахонова.- ?ишло?имиз, биз Яйпан деймиз, Фар?она вилоятининг ?збекистон тумани билан чегарадош. Яйпандан камида етмишта аёл Лакконга келин б?либ тушган. Менинг аммам эса, Яйпанга келин б?лганлар. Аввал виза тартиби, кейин миналар бизни ?ариндошлар дийдоридан бенасиб этиб ??йганди. Лакконлик ?анча йигитлар чегарадаги минада портлаб, ?алок б?лишди, мажру? б?либ ?олишди.

Нодира шундай дея ?озир Яйпанга кетаётганини айтди.

- Мен уч ой ичида учинчи марта ?ариндошларимизни к?ргани боряпман, Айрим ?ам?ишло?ларимиз эрталаб ?збекистонга т?йга бориб, кеч?урун келишяпти. Визасиз борди-келдилар, мина балосидан хавфсирамаслик кунларига ?ам етар эканмиз-ку! - дейди Нодира Отахонова.

?изилпилолдаги фожиалар

Расмий маълумотларга к?ра чегарадаги инсон ?алокатига сабаб б?лган дастлабки мина портлаши ?ам айнан Исфарада, 2000-йилнинг 29-августида юз берган.Бу портлаш натижасида ?збекистоннинг Бешари? тумани билан чегарадош ?изилпилол ?ишло?ида яшайдиган икки аёл ва икки ?изало? ?алок б?лади. Бир аёл ва яна бир ?изало? яраланади. Портлашда яраланиб, беморхонадан жавоб б?лгач, ?зининг уйига - ?изилпилолга боришга юраги бетламаган Мужибахон ?ожиевабир муддат ??шни - Араб?ишло?даги онасининг уйига бориб яшайди.Портлашда к?крагига мина парчаси тегиб, к?п ?он й??отган Мужибахон ?алигача ?зига кела олмаган б?лса-да, к?зида ёш билан да?шатли во?еани айтиб берганди.

Мужибахон икки дугонаси, икки ?изи ва дугоналаридан бирининг ?изи билан одатдаги юмушга — то??а ?тин териш учун боришади. Бирдан да?шатли овоз ?уло?ни ?оматга келтиради. ?зини й??отган Мужибахон т???из яшар ?изчасининг ?онга беланиб ётганини к?риб, уни ба?рига босганча пастга югуради. Й?лда икки-уч йи?илади. К?крагидан чакиллаб о?аётган ?онга калишини босиб, яна ?изи Гулдонани ба?рига ма?кам босганча пастга югуради.Б?ё? заводи ?овлисида машинага нималардир юклаётган кишиларнинг ?зи томон чопиб келаётганликларини к?ради-да, ?ушидан кетиб йи?илади. У беморхонада ?ушига келганидан кейингина катта ?изи Гулпари, ??шни аёллар ва яна бир ?изало?нинг ?алок б?лганини, ?зи то?дан пастга камида бир ярим километрга югуриб тушганини эшитади.

- То?да миналар ??йилгани ?а?ида бирон-бир ого?лантириш белгиси й?? эди. ?еч ким бизга то??а борманглар, мина бор,деб айтмаганди,- деганди да?шатли портлашда о?ир яраланиб, к?п ?он й??отса-да тирик ?олган, беморхонада узо? ва?т даволанган Мужибахон ?ожиева.

"Мен бу фожиадан с?нг орадан ?н йилча ?тиб, Мужибахон ?ожиева билан учрашдим. Лекин у "Мен ?ша да?шатли во?еани эслашни хо?ламайман",деди-да, бош?а гапиришни истамади, — деди ма?аллий кузатувчи Рустам Акрамов.

?изилпилоллик Тошп?лат А?медовнинг оила аъзолари унинг т?сатдан й??олиб ?олганидан хавотирланиб, бормаган жойлари ?олмайди.

- Биз у кишини т?рт йил изладик. Келиб ?оларлар деб кутдик. Лекин бирданига уйимизга ?арбийлар кириб келишганида донг ?отиб ?олдим. Улар бизга ра?матли эримнинг кийимлари парчаларини к?рсатишди. Танидим. Улар эримнинг минада портлаб ?алок б?лганини айтишди. Ра?матлига т?рт йилдан кейин аза очиб,фа?ат суякларини к?мдик, деганди йи?лаганча Тошп?лат А?медовнинг беваси.

Каримов ??йган миналар

?изилпилолдан с?нг Исфаранинг Лаккон, Офтобр?, Кулкент, Чилгази, Нефтеобод каби а?оли масканларида яшовчи кишилар ?ам чегарадаги миналарга дуч келиб, ?алок б?лишди ё о?ир яраланишди.

-Минада портлаб ?алок б?лган ё яраланган ?ам?ишло?ларимдан айримлари иморатга тош олиб келиш учун, айримлари ?тин териш учун то??а боришганди, — дейди Нодира Отахонова. - Жамшид Давронов исмли ?ам?ишло?им отга минади-да, ??йларини излаб, то??а боради. Ва… кутилмаганда… у оти билан портлаб кетади. Иккита фарзанди етим ?олди. Отаси Сайдулложон ака энди йигирма еттидан ?тган фарзанд до?ини к?тара олмади. Юрак хуружи ба?ри куйган отани оламдан эрта олиб кетди.

Нодира Отахонованинг ?амкасби, узо? йиллар ??итувчилик ?илган Савринисо Исо?ованинг икки ??ли иморат учун тош теришга бориб, минага дуч келиб яраланган.

" ?алигача иккови ??лимнинг танасида мина парчалари бор. ?олибжоним бир к?зидан айрилди. Бир томондан ??илларимнинг тирик ?олишганига шукр ?иламан. Лекин барибир орадан шунча йил ?тган б?лса-да, ?ша да?шатли во?еани унута олмайман. ?ар гал ?олибжонимнинг к?зига к?зим тушса, ёниб кетавераман", — дейди Савринисо Исо?ова.

Савринисонинг ?ам?ишло?и Ижозатхон Мамажонова мина портлаши туфайли нав?ирон ??лидан ажралган. Унинг ??ли ?рто?лари билан то??а каптар тутишга бориб, минага дуч келган.

Image caption Ижозатхон Мамажонова мина портлаши туфайли нав?ирон ??лидан ажралган

"Мен ?збекистоннинг Яйпанидан келин б?либ тушганман. ??лимнинг маъракасига ?ариндошларим кела олишмади. Бир аламимга юз алам ??шилди. Шундай ?ир ошсанг, Ш?рсувга, Яйпанга борасан. — дейди Ижозатхон.

У бир ютиниб олгач, с?зида давом этади:

Image caption Ижозатхон Мамажонова ??ли то??а каптар тутишга бориб, минага дуч келган

- Яхши кунлар келганига шукр. Мана шундай чегарада паспортингни к?рсатасан-да, ?ариндошларни к?ргани Фар?онага ?тиб кетаверасан.

Би?ожал опа Лакконга ??шни ?збекистондан келин б?либ тушганлардан бири. Унинг ??ли — ?ир? ёшли ?отамжон Юсупов ?тин териш учун то??а борганда, минада портлаб ?алок б?лади.

"Аям Риштондан б?ладилар. ?отамжон ?алок б?лишидан олдин юз берган мина портлашларида ?алок б?лган ёки яраланган одамларнинг айрим ?ариндошлари аямга "болаларимиз сенинг ?амша?ринг ??йган минада портлашди", деб очи?дан-очи? таъна ?илишганда, аям х?рсиниб йи?лардилар. Мен таъна ?илган одамларнинг жа?л устида о?изларига келганини ?айтармаганликларини, лекин кейинчалик пушаймон б?лганликларини биламан. Аям бу таъналарга чидай олмаганликлари учун эмас, гуно?сиз одамларнинг ?алок б?лганликларига ачиниб, Каримовни лаънатлардилар.

Бу гапларни айтар экан Бу?ожал опанинг ??ли Акрамжон Юсупов бир ну?тага тикилганча жим ?олади. Бирпасдан с?нг о? тортиб с?зида давом этади:

" ?ишло?да мина ?а?ида гап кетса, Каримов ??йган миналар, дейишарди. Укам минада портлаб жон бергандан кейин аям ?лганларича Каримовни ?ар?аб ?тдилар".

?з еримизда юрибмиз-ку!

Пиёдаларга ?арши ??йилган миналарда фа?ат Исфарада эмас, Шимолий Тожикистоннинг Ашт, Конибодом, Панжакент, Ша?ристон туманларида яшайдиган кишилар ?ам ?урбон б?лишди. ?еч нарсадан хабарсиз, тирикчилик билан овора одамлар минага дуч келиб ?алок б?лаверадилар ё яраланаверадилар.

Ашт туманида яшайдиган 7 киши ?збек-тожик чегарасига я?ин ерда ??й-мол бо?иб юрганида минага дуч келади. ?атти? портлаш натижасида 19 ёшли Мансур Б?риалиев ва 22 ёшли ?ролбой Ж?лбеков ?алок б?лади. ?олган беш киши яраланиб, беморхонага ёт?изилади.

Бу фожиа одам ?алокатига олиб келган дастлабки мина портлашидан с?нг орадан деярли беш йил ?тиб, юз беради. Бунгача чегараолди ?ишло?ларида одамлар орасида минадан ого?лантириш ишлари олиб борилади. Мина ??йилгани борасида ого?лантириш белгилари ?рнатилади. Бу ишга Бирлашган Миллат ташкилоти бош ??шади. Лекин йиллар давомида мина нималигини билмаган одамлар ?з еримизда юрибмиз-ку, деб чегарага я?ин бориб ?олганини билишмайди ва мина портлашлари юз бераверади.

Тожикистонда ?ендикап Интернешнл хал?аро ташкилоти чегараолди манзиллари а?олисини пиёдаларга ?арши мина хавфидан ого?лантириш борасида иш бошлайди. Ташкилот дастури Шимолий Тожикистондаги энг к?п мина портлашлари юз берган Исфара, Ашт ва Панжакент туманларини ?амраб олади. Лекин мина портлашлари камайса-да, бутунлай т?хтамайди.

Мина ?урбонлари террорчи б?лишмаган

Шимолий Тожикистонда ?збек-тожик чегарасига ?рнатилган пиёдаларга ?арши миналарни тозалаш ишлари дастлаб Самар?анд- Панжакент й?налишида бошланганди.

Панжакентлик журналист Шо?ин Обло?улзода чегарадаги миналар масаласини ?рганиб келади. У фа?ат Самар?анд-Панжакент й?налишида эмас, балки бутун ?збекистон-Тожикистон чегарасига ??йилган миналар тозаланганлиги ?а?ида хабардан мамнун б?лганлигини айтди.

- Фа?ат мен эмас, ?збекистон чегарасига я?ин яшаётган барча панжакентликлар бу хушхабарни ?увонч билан кутиб олишди, — дейди Шо?ин Обло?улзода. - Бу жуда савоб иш,икки ??шни хал? муносабатларини янада муста?камлайдиган, уларнинг бир-бирларига ишончларини орттирадиган хайрли амалдир. Лекин барибир ?алблардаги жаро?атлар битиши ?ийин, деб ?йлайман. Кимдир минада портлаб, ?алок б?лган азиз фарзандидан ажраб, б?злаб ?олган, болалар отасиз, ёш келинчаклар тул ?олишган. Мина ?урбонларидан бирортаси на террорчи, на бангивор модда ташувчи б?лмаган. Бири мол бо?иб юрган, бири равоч териш учун то??а чи??ан ё ?збекистон томонида яшайдиган ?ариндошларини к?риб келишга отланган оддий одамлар б?лишган.Орадан йиллар ?тган б?лса-да, минада портлаб ?алок б?лганларнинг я?инлари, у портлашда яраланган одамлар билан гаплашиш о?ир.Масалан, бир томони Самар?анднинг Ургут, бир томони ?аш?адарёнинг Китоб туманлари билан туташган Фороб ?ишло?ида б?лганимда, ?ар гал мина ?урбонларининг я?инлари алам билан гапиришади. Бир мина портлашида саккиз киши жабрланган эди. Айтгандай, ?алок б?лганларнинг бири китоблик отахон эди.

Журналистнинг айтишича, китоблик отахон ??ли ва ?ам?ишло?лари билан Китобдан Самар?анднинг Ургут бозорига борган. ?айтишда й?лни я?инро? ?илиш учун Ургут ва Китоб орасидаги Панжакентнинг Фороб ?ишло?идан ?тмо?чи б?лган. У Ургут-Панжакент чегарасига ??йилган минада портлаб, ?алок б?лган.

Фото муаллифлик ?у?у?и Getty Images

?збекистон расмийлари чегарага ??йилган минада портлаган ?збекистонликлар ?а?ида сукут са?лашади. Лекин Тожикистонда мина ?урбонлари р?йхатига киритилган ?збекистонлик фа?ат китобхонлик отахон эмас, дейди Шо?ин Обло?улзода.

Исфарадан Яйпанга келин б?либ тушган ёш келинчак эри билан оилавий можаро туфайли уйига аразлаб кетиб ?олади. Тасодиф туфайли у мина майдонидан эсон-омон ?тиб олади. Лекин унинг ортидан ?идириб келаётган эри - яйпанлик йигит минада портлайди. Исфарага бензин олиб келиб сотиб юрган бешари?лик йигит мотосикли билан портлаб кетади.

Расмийларнинг билдиришларича, минада жабрланганлар орасида ?збекистон ?уролли кучларида хизмат ?илган бир нафар ?арбий ?ам бор. ?арбий маш? пайтида ?атти? шамол аскар ва икки ?уролдошининг парашютини Тожикистон томон суриб кетган. Парашютчи Исфара тумани ?удудига тушган. ?арбий хизматчи чегарадан ?айтиб ?таётганда, минага дуч келиб, яраланган.

- Панжакентда Хурми, Омондара, Мо?иён каби ?збекистон билан чегарага я?ин ?ишло? жамоатларида минага дуч келиб, ?урбон б?лиш ?оллари юз берди. Лекин айни шу Фороб ?ишло? жамоатида минада портлаш ?оллари энг к?п б?лди, — дейди панжакентлик журналист Шо?ин Обло?улзода. — Бу ?ишло?да яшайдиган беш инсон бирваракайига минада портлаб, ?алок б?лди. Фороблик бир йигит уйланаётганда Ургут бозорига харидга бориб, ?айтишда ?алок б?лди. Эртасига т?йи б?лиши керак эди.

Журналистнинг айтишича, бундан йигирма йил олдин Самар?анд ва Панжакентни бирлаштириб турувчи ягона чегара-назорат ну?таси - Саразм-Жартепа бутунлай ёпиб ??йилгач, айрим одамлар ?онунни бузишларини билган ?олда, хавф-хатарга ?арамай, ?збекистон томон отланаверишган.

- ?алок б?лган ёш йигитлардан бири Хурми ?ишло?ида яшарди. Унинг онаси Хурмига Самар?анддан келин б?либ тушганди. Йигит ?збекистонлик ?ариндошларини к?риш учун бораётганда чегарадаги минада портлаб, ?алок б?лган. ?озирда чегарадаги миналар тозаланганини эшитиб, ?аммамиз хурсанд б?ляпмиз. Чунки биз ?збекистонликлар билан фа?ат ?уда-анда, ?ариндош эмас, балки ?ондошмиз. Саразм-Жартепа чегара-назорат ну?тасининг очилганига ?ам икки йил б?ляпти. Одамлар бемалол, ?еч ?андай виза тартибисиз борди-келди ?илишмо?да. Б?лар экан-ку! Мен минада портлаб жабрланганларни Каримов сиёсати ?урбони б?лишган, деб ?исоблайман, — дейди Шо?ин Обло?улзода.

Президентларни дуо ?иляпмиз

Кузатувчиларга к?ра 1999 йилда ?ир?изистоннинг Боткен вилояти ор?али Фар?она вилоятига ?зларини Исломий кучлар деб атаган ?уроллилар сизиб киришга уринган пайтида ?збекистон ??шни ?ир?изистон ва Тожикистон билан чегараларини миналаштирган.

Лекин, кузатувчиларнинг та?лилларига к?ра, шу пайтгача жабр к?рганлар оддий одамлар б?либ, бирон-бир ?уролли жангари ё бангивор модда ташувчи минага дуч келиб жабрланмаган.

?збек томони эса, йиллар давомида фа?ат ?з ?удудига миналар ??йилганини такрорлаб келган. Тожик томони эса, ?али ?ртадаги чегаралар ани?ланиб, белгиланмас экан, миналаштириш мумкин б?лмаганлигини иддао этиб келган.

- Биз камида ?н йил олдин ?збекистон ?укумати ?збек-тожик ва ?збек-?ир?из чегараларини минадан тозалашга киришиши ?а?ида билдирганини эшитгандик. Лекин бунинг учун катта мабла? зарурлиги айтилиб, хорижий мамлакатлардан и?тисодий к?мак с?ралган, дейишади.- дейди укаси минада портлаб ?алок б?лган Акрамжон Юсупов. — Демак, мабла? топилибди. Биз бу хабарни эшитиб, ни?оятда хурсанд б?лдик. Гарчи укамни бой берган б?лсак ?ам, аям фарзанд до?ида дунёдан ?тган б?лсалар-да, ??шнилар билан олдингидек бемалол борди-келди ?илишимиз мумкинлигидан, ?еч ким ч?чимасдан то? томон бора олишидан хурсандмиз. Ра?матли укам — ?отамжон икки ?изини ?збекистонга узатган. Энди жиянларим, аямларнинг ?ариндошлари биланбемалол борди-келди ?иляпмиз. ?а, чегаралар очилди, миналар тозаланди. АгарКаримовни ?ар?аб ?тган ра?матли аям ?аёт б?лганларида, бизнинг президентимиз Эмомали Ра?мон ва ?збекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ?айта-?айта дуо ?илган б?лардилар. Лекин уларни ?ишло?имиздаги бош?а ?ариялар дуо ?илишяпти, — дейди Акрамжон Юсупов.

Товон пулини ким т?лайди?

Кузатувчиларга к?ра, гарчи тожик-?збек чегарасидаги миналар тозаланган б?лса-да, ?али Тожикистоннинг бош?а минта?аларида миналар хавфи буткул й??отилган эмас.

Тожикистондаги мина майдонларини учга б?лиш мумкин: Ш?ро даврида миналаштирилган 1, 344 ча?иримлик тожик-аф?он чегараси, 1992-1997 йиллардаги ички урушлар пайтида энг ?а?шат?ич т??нашувларга са?на б?лган Тожикистон шар?ида жойлашган Рашт водийсидаги туманлар ва ?збекистон тарафидан миналаштирилган 1, 283 ча?иримлик ?збек-тожик чегара ?удудлари. Энди иккита мина майдонлари ?олди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, ?тган йиллар давомида Тожикистоннинг ?збекистон билан чегарадош б?лмаган бош?а томонларида ?рнатилган миналарни тозалаш жараёнида тожикистонлик мутахассислар маълум тажриба т?плашган. Пиёдага ?арши бу миналар Тожикистон ва Аф?онистон чегарасида ?амда мамлакатдаги фу?аролар уруши даврида к?про? то?ларда ?рнатилганди. Минадан тозалаш ишларида Тожикистоннинг энг асосий шериги Минасизлантириш б?йича Швейцария хазинаси б?лган. Тожикистонда иш к?рган 20 тадан орти? минадан тозалаш гуру?и маълум тажриба т?плаган. Шу билан бирга мамлакатга минани ани?лайдиган механик машиналар келтирилган.

Лекин шунга ?арамай, минадан тозалаш жараёнида 20 нафарга я?ин киши яраланган, икки нафар сапёр эса, жон таслим ?илган.

Умуман олганда, эса Тожикистон Миллий миналар маркази маълумотлари га ?араганда, кейинги йигирма йил орасида пиёдаларга ?арши миналар портлаши натижасида Тожикистон фу?ароларидан 374 ?алок б?лган, яна 485 кишги яраланган.Та?лилчиларга к?ра Тожик ?збек чегарасида жабрланганлар сони эса, 200 нафарга я?инни ташкил этади. Уларнинг 100 нафардан к?пи яраланган, к?плари мажру? б?либ ?олган.

Минадан жабрланганларга ёрдам бериш ижтимоий ташкилоти ходими Му?аммад Бобожоновнинг айтишича эса, чегараларни миналардан тозалаш билан бирга миналаштирган томон жабрланганларга товон пули т?лашни ?ам ?йлаб к?риши зарур.

BBCUZBEK.COM билан Telegram ор?али +44 7858860002 номери билан бо?ланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek