?збекистон: Гулнора Каримова 2028 йилгача ?амо?да ?олиши мумкин

Гулнора Каримова

Жиноят ишлари б?йича Тошкент ша?ар суди Гулнора Каримова "ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзолари" устидан ?укм чи?арди, дейилади ?збекистон Олий суди тар?атган хабарда.

Суд ?арорига биноан, Каримова 13 йилу 4 ойга озодликдан ма?рум этилди.

Жиноят ?онунчилиги нормаларига мувофи? ?амда бир неча жиноят ва ?укмлар мажмуи б?йича жазо тайинланганлигини инобатга олган ?олда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ?исоблаш белгиланди.

Гулнора Каримова иши судга оширилди

Биринчи президент невараси яшайдиган Лондондаги ?асрсимон уй ?айси пулга олинган?

Зангиота ?амо?хонасидаги аёллар мажбуран пахтага чи?ариляптими, Гулнора Каримова ?аерда?

Демак, Каримова 2028 йилда жазо муддатини ?таб б?лиши кутилади.

"?тказилган ёпи? суд мажлисида судланувчилар, гуво?лар, жабрланувчилар к?рсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар ?имоячиларининг важлари му?окама ?илинди" - дейилади Олий суд баёнотида.

Суд мар?ум президентнинг ?изи Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, ?злаштириш ва растрата й?ли билан талон-торож ?илиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва "бош?а жиноятлар"ни содир этганликда айбли деб топди.

Олий суд баёнотида айтилишича, ?олган судланувчиларга ?ам содир этилган жиноятларнинг о?ирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ?амда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чи?иб, тегишли жазолар тайинланди.

Хусусан, суд ?укмига к?ра, Н. Содиковга 20 йил, О. Свиридовга 17 йил 3 ой, А. Эргашевга 18 йил 1 ой, Ш. Сабировга 17 йил 1 ой озодликдан ма?рум ?илиш жазоси, Г. Авакьянга 3 йил синов муддати билан 5 йил 3 ой 21 кун шартли равишда озодликдан ма?рум ?илиш жазоси тайинланди.

Ж. Абдурахманов ва Б. Тешабаев эса жавобгарликка тортиш муддатининг ?тиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод ?илиндилар, дейилади баёнотда.

Гулнора Каримованинг ?зи ва оила аъзоларидан ?озирча муносабат билдирилгани й??.

Суд ?укмидан икки кун аввал унинг ?изи Имон Каримова ?зининг Инстаграмдаги са?ифасида ?з онасига ?арши жиноий айбловлар ваъжи билан максимал жазо муддати тайинланиши кутилаётганини маълум ?илган.

"Бу каби буюртма шаклидаги суд онамга ?арши иш нафа?ат сиёсий сабабларга эга эканини исботламо?да, балки амалдаги ?збекистон ?укумати Гулнора Каримовага ?арши ?ар ?андай хал?аро судда ма?луб б?лишини кафолатламо?да" деб ёзди Имон Каримова.

Янги айбловлар

2019 йилнинг августида Бош прокуратура Гулнора Каримовага ?арши янги жиноят иши очилганини маълум ?илганди.

?збекистон биринчи президентининг т?н?ич ?изи 2015 йили 5 йилга озодликдан ма?рум этилгани ?а?ида Бош Прокуратура 2017 йили хабар берган.

2017 йил 18 декабрида эса унинг 10 йилга озодликдан ма?рум этилгани билдирилган.

Гулнора Каримова давлат мол-мулкини ?злаштириш, соли? т?лашдан бош тортиш ва бош?а ?атор и?тисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.

А?Ш, Голландия, Швеция ва Швейцария ?укуматлари Гулнора Каримовага нисбатан пул ювиш билан бо?ли? жиноят ишларини тергов ?илган.

Каримовага "жиноий й?ллар билан топилган пул мабла?ларини ?айтариш ва давлатга етказилган зарарни ундириш мажбурияти" юкланган.

?збекистон Бош Прокуратураси Гулнора Каримованинг хориждаги мабла? ва активларини ?збекистонга ?айтаришда шаффофлик таъминланишини айтган.

Биро? Гулнора Каримованинг ?изи Имон ?збек расмийларини онаси билан келишувни бузганликда айблайди.

2019 йилнинг 10 декабрида Бош прокуратура Гулнора Каримованинг швецариялик адвокати Грегуар Манжени ?збекистонга киришини та?и?лаганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram ор?али +44 7858860002 номери билан бо?ланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek